Сионистик режим уруш вазирининг истеъфосидан сўнг Ғазо халқининг қувончи
(last modified Thu, 15 Nov 2018 08:42:51 GMT )
ноябр 15, 2018 13:42 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим
    Сионистик режим

Минглаб фаластинликлар Ғазо секторидаги Ҳамас-Фаластин исломий муқовимат ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания манзили олдида тўпланишиб, муқовимат кучлари билан биргаликда сионистик режим уруш вазири Авигдор Либерманнинг ўз лавозимидан четлатилганлигини қувонч билан нишонладилар.

Кеча фаластинликлар,  Ғазо сектори турли минтақаларининг халқи   бу шаҳар ғарбида жойлашган Шоти лагеридаги Исмоил Ҳания манзили томон ҳаракат қилиб, муқовимат кучларини қўллаб- қувватлаши билан сионистик режим  уруш вазири Либерманнинг истеъфога чиқишини нишонладилар.

Кеча сионистик режим  уруш вазири Авигдор Либерман Ғазо секторида муқовимат кучларига қарши урушда мувафақиятсизликка учрагани боис ўз лавозимидан истеъфо берди.

Ҳамас ҳаракати эса Либерман истеъфосини  Ғазо халқи учун ғалаба ва сиоинстик режим   уруш вазирининг мағлубияти эканлигини эълон этди.

9 йилдан бери сионистик режимнинг уруш вазири бўлган Либерман ўз лавозимидан истеъфо  берди.