Саудия валиаҳд шаҳзодаси тахтдан маҳрум бўлиши мумкин
(last modified Tue, 20 Nov 2018 05:50:08 GMT )
ноябр 20, 2018 10:50 Asia/Tashkent
  • Саудия валиаҳд шаҳзодаси тахтдан маҳрум бўлиши мумкин
    Саудия валиаҳд шаҳзодаси тахтдан маҳрум бўлиши мумкин

Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг аъзолари шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд тахтга чиқишига қаршилик билдиришмоқда.

Бу журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши туфайли юз беряпти. Бу ҳақда Reuters агентлиги сешанба куни подшоҳлик саройига яқин уч манбага таяниб хабар қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, ўнлаб шаҳзодалар ва бошқа қариндошлар валиаҳд шаҳзода тахтга чиқишига қаршилик билдиришмоқда. Улар шаҳзоданинг отаси - 82 ёшли подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд тириклигида буни қилишмайди.

Манбалардан бирининг айтишича, подшоҳлик оиласи подшоҳ Салмоннинг ягона укаси - шаҳзода Аҳмадни қўллаб-қувватлаш ниятида. АҚШ юқори мартабали мулозимлари ҳам ворис сифатида унинг номзодини қўллаб-қувватлашган, дея айтиб ўтишди манбалар.

Уларнинг маълумотига кўра, Қўшма Штатларда валиаҳд шаҳзодага муносабат нафақат журналистнинг ўлдирилишига алоқадорлик бўйича айбловлар, балки Муҳаммад бин Салмоннинг Россиядан қурол сотиб олиш масаласи бўйича позицияси туфайли ҳам ўзгарган. Валиаҳд шаҳзоданинг подшоҳлик Мудофаа вазирлигига 15 майда юборилган мактубида айтилишича, «Россиядан қурол, жумладан, С-400 зенит ракета тизимларини сотиб олишга эътибор қаратиш керак».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБ Қошиқчини ўлдиришга ким буюртма берганини аниқлаганди.

Ёрлиқ