Трамп Эронни таҳқирлаб, одамкушларни ҳимоя қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i40159-Трамп_Эронни_таҳқирлаб_одамкушларни_ҳимоя_қилмоқда
Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг Эронга нисбатан янги туҳматларига жавобан деди: Америка радикалларининг "Эронни нобуд қилиш" тушлари ҳеч қачон амалга ошмайди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 22, 2018 18:47 Asia/Tashkent
  • Трамп Эронни таҳқирлаб,   одамкушларни ҳимоя  қилмоқда

Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг Эронга нисбатан янги туҳматларига жавобан деди: Америка радикалларининг "Эронни нобуд қилиш" тушлари ҳеч қачон амалга ошмайди.

Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни ӯзининг Твиттер саҳифасида ёзди: Эрон миллатини такрор-такрор  "террорист миллат" деб номлаш Эрон халқининг барчасига нисбатан бадбинликни  намойиш этишдир.

АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Жамол Қошиқчи ӯлдирилишида Арабистон валиаҳдининг қӯли  йӯқ  эканлигини эълон қилди. Бу суҳбатида Трамп, шунингдек Эронни минтақадаги нотинчликларда айблаб, яна бир маротаба Эрон миллатини таҳқирлади.

Трамп иддао қилдики,  агар Эронга бир назар ташласангиз, Эрон миллати "террорчи бир миллат" эканлигини  пайқаб етасиз.

Бундан олдин ҳам АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондан қӯрқитиш ва эронбадбинлик лоиҳасини йӯлга солиб, Баржом келишувидан чиққанидан кейин, Эрон миллатини таҳқирлаган эди.

Трампнинг бу сӯзларини эсласак, унинг Эрон халқини ҳимоя қилишга қаратилган сӯзлари асл ҳақиқат билан  қарама-қарши эканлигини  англаб етамиз.

Эрон миллати Эрн ислом Жумҳурияти тизими билан 40 йилдан буён ӯзи терроризм қурбони бӯлиб келган.

Терроризмнинг эса илдизи Саудия ваҳҳобийларига бориб тақалади.

  Американинг Вакиллар палатаси намояндаси Анна Эскаманинг  CNN телеканалига берган интервьюсида шундай деган: Агар Арабистон тарихи ва Америкада рӯй берган террористик ҳодисаларга назар ташласак, Америкада қайси  давлат террорни кӯпроқ амалга оширгани ҳаммага аён бӯлади.

Дональд Трамп  сиёсатчи бӯлишидан аввал тожир бӯлиб келган ва табийки, Эрон халқи ва унинг тарихидан хабари йӯқ.

У фақат Арабистон нефтидан қӯлга кирадиган долларларни Америкага йӯллаш учун Эронни  минтақада нотинчлик ва зӯравонликларнинг  сабаби дея  тӯҳмат қилмоқда.