Исмоил Ҳания: Фаластин армонлари барча исломий умматнинг масаласи ҳиобланади
Фаластин исломий муқовамат ҳаракати - Хамас идорасининг раиси "Исломий бирдамлик халқаро конференция"даги чиқишидаги нутқида, Сионистик режим исломий умматнинг асосий душмани бўлади деб таъкидлаб ўтди.
Унинг қўшимча қилишича, Фаластин армонлари бир қавм ёки бир партия билан чекланмайди, балки барча ислом умматининг масаласи бўлиб ҳаммага бирдек таалуқлидир.
Фаластин исломий муқовамат ҳаракати - Хамас идорасининг раиси Исмоил Ҳания шанба куни Теҳронда 32-Исломий бирлик халқаро конференциясида видеоконференция тарзида қилган чиқишида,
Сионистик режим билан ҳар қандай алоқаларни нормаллаштириш ҳолатларини жиноят деб атади ва Фаластин миллати "Аср муомаласи" деб номланган фитнанинг амалда ижро этилишига рухсат берилмаслигини таъкидлаб ўтди.
Исмоил Ҳаниянинг айтишича, ишғолгарларга қарши кураш олиб бориш исломий умматнинг бирлик омили ҳисобланади. Фаластин ерларини яҳудийлаштириш учун барча уринишлар, тарихий ҳақиқатлар ва географияни ўзгартиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳеч қачон амалга ошмайди ва АҚШ президенти Доналд Трамп Қудсни ва ҳатто Фаластиннинг бир қарич ерини душман ҳисобланмиш Исроилга беришга ҳаққи йўқ.