"Зилзол 1" русумли ракета билан Арабистоннинг жанубий минтақаси нишонга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i40236-Зилзол_1_русумли_ракета_билан_Арабистоннинг_жанубий_минтақаси_нишонга_олинди
Кеча Яман армияси ва кўнгилли кучлари қўмиталари Арабистон жанубидаги Жийзон минтақасида жойлашган бу режим ҳарибй базасини 3 та "Зилзол 1" русумли ракета билан нишонга олганини маълум этдилар.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 25, 2018 14:02 Asia/Tashkent
  • \
    \"Зилзол 1\"

Кеча Яман армияси ва кўнгилли кучлари қўмиталари Арабистон жанубидаги Жийзон минтақасида жойлашган бу режим ҳарибй базасини 3 та "Зилзол 1" русумли ракета билан нишонга олганини маълум этдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу ҳужум оқибатида қанча арабистонлик ҳарбийлар  ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани хусусида аниқ хабар тарқатилмаган.

Кеча Яман армияси ва кўнгилли кучлари қўмиталари Яманга қарши Ол Сауд режимининг ҳужумларига жавобан  Арабистон жанубидаги Жийзон минтақасини ракета билан нишонга олишди.

Яман Мудофаа вазирлиги   БМТнинг тинчлик лойиҳасига Санъо давлатининг  ижобий қарашлари ва  жавобига қарамай, Ол Сауд режими илгаригидек Яманга қарата ҳаво, ер ва денгиздан ҳужумларини давом эттирмоқда,  деб эъон этди.

Яман Мудофаа  вазирлигининг хабар қилишича,  Арабистон режими Яманга қарши урушни тўхтатиш ниятида эмас.

Яман манбаларига кўра  Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция қирувчи учоқлари жума куни ҳам 47 марта Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этган.