АҚШ коалициясининг авиазарбаларидан Сурияда ўнлаб тинч аҳоли қурбон бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i40237-АҚШ_коалициясининг_авиазарбаларидан_Сурияда_ўнлаб_тинч_аҳоли_қурбон_бўлди
Кеча АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Сурия шарқидаги Дейруззувр минтақасига берган авиазарбаларида 20 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 25, 2018 14:11 Asia/Tashkent
  • АҚШ коалицияси
    АҚШ коалицияси

Кеча АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Сурия шарқидаги Дейруззувр минтақасига берган авиазарбаларида 20 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Суриянинг расмий ахборот агентлигига кўра, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг қирувчи самолётлари  Дейрузуврнинг Ал-Букамол яқинида жойлашган Ҳажйин шаҳрини бомбардимон этдилар. Мазкур ахборот агентлиги бу ҳужум оқибатида жароҳат олганлар сонига ишора этмаган ҳолда, қурбон бўлганлар орасида  9 нафар ёш бола  ва 8 нафар аёл борлигини эълон қилди.

Жума кечаси ҳам АҚШ бошчилигидаги коалиция қирувчи учоқлари Дейруззуврнинг Ашшаъафа шаҳарчасига авиазарбалар беришди. Бу ҳужумда эса Суриянинг 11 фуқароси қурбон бўлиб,  ўнлаб нафар жароҳатланди.