Алепога қарши кимиёвий ҳужумда жароҳат олганлар сони 100 нафарга етди
Суриянинг Алепо шаҳрига қарши террорчи гуруҳларнинг кимиёвий ҳужумларида жароҳатланганлар сони 100 нафарга етгани хабар қилинмоқда.
Бу ҳужум террорчилар томонидан 120мм миномётлардан қўлбола снаряд ва ракеталар ёрдамида амалга оширилган.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Алепога қарши террорчи гуруҳларнинг кимиёвий ҳужумида жароҳатланган шахсларда нафас олиш йўлларнининг шикастланиши қайд этилган ва уларга интенсив тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Террорчилар кимиёвий қуроллардан фойдаланиб Шарқий Ғўта ва Хон Шайхунга ҳужумларни амалга ошириши билан Дамашқ давлатини бу ҳужумларда айблашга уриндилар. Аммо ахборот манбалари томонидан барча жиноятларини фош этилиши билан террорчилар ўзининг ёвуз мақсадларига эриша олишмади.