Абубакр Бағдодийнинг ўринбосари қўлга олинди
Сурия демократик курд кучлари ўз баёнотларида ИШИД террорчилик гуруҳида Абу Зайд исми билан танилган Усома Авид Иброҳимнинг қўлга олинганини маълум қилди.
Курдистон-24 ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Сурия демократик кучлари баёнотида қайд этилишча, Абу Зайд ИШИД террорчилик гуруҳининг асосий етакчиси Абубакр Бағдодийнинг кўзга кўринган ўринбосарларидан бири ҳисобланади.
У Дейрзурнинг Шарқий Рифда Аттиёна шаҳарчасидаги уйида яшириниб олган жойидан қўлга олишган. Сурия демокрактик кучларининг баёнотида келишича, у ўзи турган уйнинг ер остида ИШИДга қарашли тармоқни бошқариб турган.
У ўзини портлатмоқчи бўлган. Аммо, унинг синглиси унга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг, у асирга тушган.
Декмократик кучлар ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу саркардасининг махфий уйидан 20 та мобил телефони, ўнлаб олтин ёмби қолиплар ва йирик миқдордаги пулларни топишган.
Абузайд Сурия бўҳронининг бошланишида Озод армия террорчилик гуруҳига кейин эса, Жабҳатун Нусра ва ниҳоят ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилган.