БМТ Бош ассамблеяси Фаластинни ҳимоя қилиб 6 резолюция қабул қилди
(last modified Sat, 01 Dec 2018 07:13:29 GMT )
декабр 01, 2018 12:13 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош ассамблеяси Фаластинни ҳимоя қилиб 6 резолюция қабул қилди
    БМТ Бош ассамблеяси Фаластинни ҳимоя қилиб 6 резолюция қабул қилди

БМТ бош ассамблеяси жума куни Фаластиннни ва Суриянинг ишғол этилган тепаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган 6 резолюция қабул қилди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қудддусга боғлиқ биринчи резолюцияда Сионистик режимнинг ушбу муқаддас шаҳарни босиб олиш ва ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун олиб бораётган кескин ҳаракатлари қораланган. 

Иккинчи резолюцияда Фаластин халқининг давлат ва ерга эгалиги уларнинг ажралмас ҳақ-ҳуқуқлари эканлиги таъкидланган. Шунингдек, БМТ бош ассамблеясида Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган резолюция ҳам қабул қилинди.

Тўртинчи резолюцияда эса, Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал этилиши учун, халқаро фуқаролик муассалалар ва ташкилотларнинг Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқларини жумладан ўз тақдирларини, келажакларини ва истиқлолини ўзлари белигилашлари учун уларни ҳимоя қилиш ва огоҳликни янада оширишдаги роли, аниқ ва атрофлича маълумотларни тарқатиш хусусида қайд этилган. 

Олтинчи резолюцияда эса, ишғол этилган тепаликлар мавзусига эътибор қаратилган. 

Ушбу резолюция ҳам 99 овоз, 10 қарши овоз ва 66 бетараф овоз билан тасдиқланди. Унда сионистик режим томонидан Суриянинг Жавлон тепаликлари ишғол этилганлиги ва унда олиб борилаётган қурилиш ишлари ноқонуний эканлиги таъкидланган.