ИҲТ Сионистик режим парламентида "Яҳуд мамлакати" қонунини қабул қилинганига муносабат билдирди
Исроил режимининг парламентида "Яҳуд мамлакати" деб номланган ирқчиликни намоён этган қонун қабул қилиниши ушбу режимнинг яҳудийлаштириш сиёсатини юритиш йўлида, ирқни тозалаш ва Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини йўққа чиқариш ҳисобланади
Исломий ҳамкорлик ташкилоти Сионистик режим парламенти- Кнессетда "Яҳуд мамлакати" деб аталган ирқчиликка қаратилган қонун қабул қилинганини, дунё ҳамжамиятининг истак-талабларига ва халқаро қонун-қоидаларга ва резолюцияларга ошкора зид ва қарши деб аташди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, исломий ҳамкорлик ташкилоти якшанба кунги баёнотида маълум қилишича, Исроил режимининг парламентида "Яҳуд мамлакати" деб номланган ирқчиликни намоён этган қонун қабул қилиниши ушбу режимнинг яҳудийлаштириш сиёсатини юритиш йўлида, ирқни тозалаш ва Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини йўққа чиқариш ва уларнинг тарихини ҳамда ўзлигини кўрмаганга олиш учун уриниш ҳисобланади.
Исломий ҳамкорлик ташкилотининг хабарида қайд этилишича, Сионистик режими парламентида бир неча ой олдин Яҳуд мамлакати номли ирқчиликни намоён этадиган қонун қабул қилингани боис, ушбу қонунга қарши бирлик ва ҳамжиҳатликда ҳамда якдиллик позициясини қабул қилиш мақсадида чоршанба куни Исломий ҳамкорлик ташкилоти ўзининг доимий аъзолари даражасида йиғилиш ўтказади.