ЮНИСЕФ: 8 миллион яманлик болалар очликдан азоб чекмоқда
декабр 06, 2018 17:58 Asia/Tashkent
БМТнинг болалар жамғармаси -ЮНИСЕФ 8 миллион яманлик болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Россияалявм телеканалининг хабар қилишича, ЮНИСЕФ тарқатган ҳисоботида 8 миллион яманлик болалалар очликдан ранж чекмоқда, уларнинг 400 минг нафарининг ҳаёти хавф остидадир деб эълон қилди.
Мазкур ҳисобда келтирилишча, 2 миллиондан ортиқ яманлик болалар ҳатто мактабга боришмайди бу мамлакатда минглаб болалар ҳам ўлдирилди, ярадор этилди ё ки бир умрлик ногирон бўлиб қолган.
Ол Сауд режими АҚШ ҳимояти билан 2015 йилнинг март ойидан бери Яманга қарши кенг -қамровли ҳужумларини бошлаб, бу мамлакатнинг денгиз, ер ва ҳаводан қўршовга олган.