Қошиқчининг қатли ҳақидаги аудиоёзувнинг тўлиқ нусхаси пайдо бўлди
(last modified Mon, 10 Dec 2018 07:40:41 GMT )
декабр 10, 2018 12:40 Asia/Tashkent
  • Қошиқчи
    Қошиқчи

СИ ЭН ЭН телеканали, Саудия Арабистонининг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчи қатли ҳақидаги аудиоёзувнинг тўлиқ нусхасининг пайдо бўлгани ва бу жиноятда Риёз давлатининг бевосита қўли борлигининг ошкор этилгани ҳақида хабар қилди.

СИ ЭН ЭН телеканали арабистонлик танқидчи журналист Жамол Қошиқчининг қатли борасидаги аудиёзувни пайдо қилгани ва бу аудиёзув Риёз режими масъулларининг бу жиноятдан тўлиқ хабардор бўлганидан далолат беришини эълон қилди.

Мазкур хабарга асосан,  танқидчи журналистнинг қатли хусусидаги аудиоёзувнинг янги нусхасида,  Саудия Арабистони разведка идорасининг собиқ полковниги, Британиядаги Риёз  режимининг собиқ дипломати  Моҳир Мутриб  ва Арабистондаги умумий хавфсизлик суд экспертизаси раиси Талоҳ Ат-Табиқий овозлари ҳам эшитилади.

Мазкур хабарда келтирилишича,  Жамол Қошиқчи суроқ пайтидаги хатолик  билан қатл этилмаган, балки олдиндан лойиҳалаштирилган дастур асосида ўлдирилган.

Қошиқчининг қатли ҳақидаги аудиоёзувнинг янги нусхасида, қотилларнинг  Қошиқчини қандай қилиб ўлдириш масаласи борасида Риёз режими билан телефонлашгани ҳам тасвирланган.