Сионист ҳарбийлари фаластинлик ўсмирни отиб шаҳид қилишди
-
Сионист ҳарбийлари фаластинлик ўсмирни отиб шаҳид қилишди
Шифокор манбалар Сионистик режим томонидан ал-Халилнинг Изна шаҳарчасида фаластинлик ёш ўсмирга қарата ўқ узиб, унинг шаҳид қилингани ҳақида хабар берди
Ал-Явм ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим ҳарбийлари сешанба куни ал-Халил ғарбидаги Изна шаҳарчасида 27 ёшли Умар Ҳасан ал-Авовидага қарата ўқ узишган. Натижада эса, Умар Ҳасан ал-Авовида оғир тан жароҳати олиши ортидан шаҳид бўлди.
Сионистик режим ҳарбийлари ҳар куни турли баҳоналар билан Фаластин халқини ўққа тутади ва уларни шаҳид қилишади ёки бўлмасам уларни ярадор қилади ва қамоққа олишади.
Шу билан бирга, Сионистик режим ҳарбийлари ҳам ушбу фаластинлик йигитга тўхта деган буйруққа эътибор бермаганлигини ва унга қарата ўқ узилганини даво қилади.