Хон Юнисда фаластинлик ёш бола шаҳид бўлди
декабр 12, 2018 12:18 Asia/Tashkent
Сионистик режим ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган фаластинлик ёш бола, кеча жароҳати оғирлиги туфайли шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, жума куни Ғазо бўлгаси жанубидаги Хон Юнис шарқида ўтказилган " Қайтиш ҳаққи " намойишлари чоғида сионистик режим ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган 5 яшар фаластинлик Аҳмад Ёсирий Сабрий жароҳати оғирлиги туфайли шаҳид бўлган.
"Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари " Ер куни" муносбати билан жорий йилнинг 30 март куни Ғазо бўлгасида бошланганди.
Ҳозиргача бу намойишлар жараёнида сионистик режим ҳарбийлари ўқидан 247 фаластинлик шаҳид бўлиб, 25 мингдан ортиқ жароҳат олган.
Ёрлиқ