Арабистоннинг Ҳаж вазирлигида коррупция кенг тарқалган
-
Арабистоннинг Ҳаж вазирлиги
Ҳарамайн шарифайн бошқаруви фаолиятини кузатиб борадиган Халқаро анжуман Арабистоннинг Ҳаж ва умра вазирлиги идораларида коррупциянинг кенг тарқалгани ҳақида хабар қилди.
Қатарнинг Аш-Шарқ газетасининг хабар қилишича, Ҳарамайн шарифайн бошқаруви фаолиятини кузатиб боруви Халқаро анжуман Арабисттоннинг Ҳаж ва умра вазирлиги ишларини танқид қилар экан,- бутун жаҳондан келадиган ҳожилар ва умра ҳажини адо этувчилар билан муносабатда ёлғончилик ва фирибгарликлари соясида, Арабистоннинг Ҳаж вазирлиги турли баҳоналар билан кўп зиёратчиларни талон- тарож этганлиги аниқланди, деб эълон қилди.
Ҳарамайни шарифайн -мусулмонларнинг икки муқаддас ҳарами, бошқаруви фаолиятини назорат этувчи Халқаро анжуман манбалари, нефтдан кейин Арабистоннинг Ҳаж ва умра вазирлиги идораларидаги порахўрлик ва коррупциянинг кенг тарқалганини бу режимнинг энг асосий даромадларидан эканлигини таъкидлаб, Риёз давлатини иқтисодий мақсадларига эриша олиш ва Ҳаж даромадларидан уруш харажатларини қоплаш учун Ҳаж маросимидан сиёсий тарзда суистеъмол қилишда айблашди.
Айтиш керакки, Ҳарамайни Шарифайн идорасининг бошқаруви фаолиятини назорат этиш Халқаро анжумани жорий йил бошида Малайзияда таъсис этилди.
Бу анжуман биринчи баёнотида сиёсий мақсадлар учун Ҳаж маросимлари ва муққадас масканлардан суиистеъмол қилишнинг олдини олишга ҳаракат қилишини эълон этди.