Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Сионистик режим устидан халқаро ҳамжамиятга шикоят қилишди
(last modified Wed, 12 Dec 2018 13:35:34 GMT )
декабр 12, 2018 18:35 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Сионистик режим устидан халқаро ҳамжамиятга шикоят қилишди
    Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Сионистик режим устидан халқаро ҳамжамиятга шикоят қилишди

Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар Сионистик режимга қарши халқаро ҳамжамиятга шикоят тақдим этишлари ҳақида хабар беришди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Битсилм, Адолат, Южад ҳисоб каби инсон ҳуқуқлари ташкилотлари БМТнинг ҳуқуқий комитетлари билан ҳамкорликда Ғазо секторидаги, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги ва Қудсдаги ҳодисаларни текшириб чиқиб, Сионистик режим томонидан халқаро қонун-қоидаларнинг поймол этилиши номли ҳисобот тайёрлаб қўйишди. 

Ушбу хабарга асосан, Южад Ҳисоб ташкилотининг ҳуқуқий маслаҳатчиси Михал Сурад БМТ комитетига ҳисобот тақдим этиб, шундай таъкидладики, Исроил кўплаб халқаро қонунларни бузган ва уруш жиноятларини содир этган. 

Михал Сурад Сионистик режимдан Фаластин инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ҳолатлари хусусида тегишли тадқиқот ишлари ижро этилишини ва айбдорларни Судга топширишни сўради. 

Ёрлиқ