БМТ: Яман дунёдаги энг ёмон инсоний бўҳронга дуч келган
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг инсонпарварлик ишлари бўйича ўринбосари БМТ хавфсизлик кенгашида Яман ҳақида баёнот бериб, Яман энг ёмон аҳволдаги инсоний фожеага рўбарў келган деб маълум қилди
Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Марк Локок ўз чиқишида кўплаб яманликларнинг бошпанасиз кун кечираётганини маълум қилиб шундай айтдики, Яманда миллионлаб инсонлар озиқ-овқат етишмовчилигига деч келган.
БМТнинг Ямандаги инсоний ишлар бўйича кординатори ҳам Ямандаги урушлар давом этаверса, бутун мамлакат бўйлаб қаҳатчилик ва очарчилик кенг тарқалишидан огоҳлантирди.
Лиз Грандининг маълум қилишича, Яманда жанг тўхтамаса, асрнинг энг очарчилик даврига айланади.
Саудия арабистони Америка, БАА ва бошқа мамлакатларнинг ҳимояси остида 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарши ҳарбий тажовузкорлик ҳаракатларини бошлади ва ушбу юртни қуруқликдан, ҳаводан ва сувдан туриб қамалга олди.
Арабистон ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги урушлари ортидан Яманда 14 мингдан кўпроқ аҳоли ҳаётдан кўз юмди ва ўн минглаб инсонлар ярадор бўлди ҳамда миллионлаб инсонлар сарсон-саргардон бўлиб бошпанасиз қолишди.