Иордания Австралиянинг Қудс бўйича қабул қилган қарорини танқид қилди
Иордания ташқи ишлар вазирлиги Австралия бош вазири Скотт Моррисонннинг Қудсни Исроил режимининг пойтахти сифатида расман тан олиш ҳақида қабул қилган қарорини кескин қоралади
Меҳр ахборот агентлигининг маълум қилишича, Иордания ташқи ишлар вазирлиги Австралия бош вазири Скотт Моррисонннинг Қудсни Исроил режимининг пойтахти сифатида расман тан олиш ҳақида қабул қилган қарорини кескин қоралади ва ушбу қарорни сулҳни рўёбга чиқаришда катта монеълик деб атади.
Австралия ҳукумати Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши ҳақидаги қарорни қабул қилди.
Ушбу қарор миллий хавфсизлик масалалари бўйича тор доирадаги маҳкамада маъқулланган ва 11 декабрда янги бош вазир Скотт Моррисон бошчилигидаги ҳукумат йиғилишида эълон қилинди.
Бироқ Австралия ҳукумати Тел-Авивдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчирмай, у ерда консуллик очиш билан кифояланиб қолмоқчи.
Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси бош котиби Саиб Арикат араб давлатларини Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган Австралия билан алоқаларни узишга чақирди.
Айни вақтда Ал-Қудсда АҚШ ва Гватемала элчихоналари фаолият юритади. Парагвай элчихонасини Ал-Қудсга кўчиргандан бир неча ой ўтиб уни яна Тел-Авивга қайтарган.