Ҳамос: Сионистик режим жиноятлари қаршисида муқовимат ҳаракати сукут сақламайди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i41621-Ҳамос_Сионистик_режим_жиноятлари_қаршисида_муқовимат_ҳаракати_сукут_сақламайди
Фаластин Исломий қаршилик кӯрсатиш ҳаракати(Ҳамос)нинг матбуот котиби деди: Фаластин исломий муқовимат гуруҳлари сионист ҳарбийларининг борган сари авж олаётган жиноятлари қаршисида сукут сақламайди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 28, 2018 18:02 Asia/Tashkent
  • Ҳамос: Сионистик режим жиноятлари қаршисида муқовимат ҳаракати сукут сақламайди

Фаластин Исломий қаршилик кӯрсатиш ҳаракати(Ҳамос)нинг матбуот котиби деди: Фаластин исломий муқовимат гуруҳлари сионист ҳарбийларининг борган сари авж олаётган жиноятлари қаршисида сукут сақламайди.

Фаластин Исломий қаршилик кӯрсатиш  ҳаракати(Ҳамос)нинг наттоғи Фавзи Барҳум бугун араб тилидаги "21" ахборот агентлиги билан суҳбатда Фаластин халқини сионистик режим жиноятларидан ҳимоя қилиш Фаластин муқовимат гуруҳларининг миллий ва ахлоқий бурчи эканлигини таъкидлади.

У шунингдек Ғазза бӯлгасининг қамали давом этаётганига ишора қилиб, илова қилди: Исроил ӯзи имзолаган келишувларга амал қилиш ӯрнига тинч йӯлдаги намойишчиларни ӯққа тутмоқда.

Фаластинлик асирлар марказининг маълумотларига кӯра, сионистик режим ҳарбийлари жорий йил давомида  5700 нафар фаластинлик, жумладан 980 бола ва 175 аёлни қамоққа олишган.