Арабистон вазирлар маҳкамасидаги ўзгаришлар ва сиёсий фазонинг кучайиши
(last modified Sat, 29 Dec 2018 07:19:06 GMT )
декабр 29, 2018 12:19 Asia/Tashkent
  • Арабистон вазирлар маҳкамасидаги ўзгаришлар ва сиёсий  фазонинг кучайиши

Саудия Арабистонининг қироли Салмон бин Абдулазиз пайшанба куни ушбу мамлакатнинг вазирлар маҳкамаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида қарор чиқарди.

Саудия Арабистони қиролининг фармони билан Одил Жубайр ўрнига Иброҳим Исоф Арабистон ташқи ишлар вазири этиб тайинланди ва Одил Жубайр ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси бўлди. 

Арабистон қироли Салмон Бин Абдулазиз мамлакат вазирлар маҳкамасини ўзгартиришдан ташқари, Саудия арабистони валиаҳди Муҳаммад Бин Салмон бошчилигида Арабистон сиёсий ва хавфсизлиги кенгашини ўзгартиришга топшириқ берди. 

Саудия вазирлар маҳкамасида вужудга келган кенг ўзгаришлар  Ол-Саъуд ва зўравон ташқи сиёсатларининг мағлубиятга учраши ва ушбу мамлакатнинг давлат тизимига Қошиқчи қатлининг таъсири ҳамда террористик сиёсатларининг мағлубиятга учраши маъносидадирким, халқаро оммавий ахборот воситалари миқёсида катта жанжалларнинг вужудга келиши шунингдек минтақа ва Арабистоннинг халқаро вазъиятига катта тасир етказиши сабабига айланди.Шуни зикр этиш жоизки, ҳалигача Саъудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон ушбу қатлнинг бўҳронидан чиққани йўқ. 

Ўрта Шарқ сиёсий масалалари бўйича эксперт Ризо Миробиён Саъудия Арабистонининг вазирлар маҳкамасидаги  ўзгаришлар ҳайратланарли масаласа эмаслигига ишора этиб, вазирлар маҳкамасининг ўзгариши Муҳаммад бин Салмонни оқлаш ва уни келажак қироллик учун қайта тайёрлашдир. Ва бутун айб ўз айбига иқрор бўлганлар ва Муҳаммад бин Салмон Қошиқчининг қатлида ҳеч қандай дахли йўқлигини эълон қилишдан иборат,-деб айтди.

Сиёсий айрим экспертлар ҳам Арабистон вазирлар маҳкамасида вужудга келган ўзгаришларни Муҳаммад бин Салмоннинг "олға томон ҳаракат қилиш" сиёсати ва намойишли ҳаракатининг давом этиши деб билишади. Чунки ишлаб чиқарилган ушбу мақсад қатлни режалаштиришдан Муҳаммад бин Салмонни оқлаш ва унинг мамлакат сиёсий тизимидаги сиёсий мавқеи ва ўрнини муҳофазат этишдан иборат.

Шунинг учун агар Арабистоннинг жосуслик ва сиёсий идоралари тизимида бирон бир ислоҳот киритилса ҳам Арабистонда охирги йиллар давомида Муҳаммад бин Салмон киритган ислоҳотларга ўхшайдиким, унинг натижаси сиёсий репрессия фазосини кучайтириш ва сиёсий фаоллар ҳамда журналистларни қўлга олиш ва уларни ўлдиришдан иборатдир.     

Сиёсий экспертларга кўра, 2018 йил хорижий ва ички сиёсатларда сауъдияликлар учун мувафаққиятсизлик йили эди. Қошиқчини қатл этишдаги расвочилик, катта бюджет танқислиги, Яман ботқоқига гирифтор бўлиш ва Сурияда мағлуб бўлиш жаҳон ва минтақа миқёсида Арабистон раҳбарларининг аралашуви натижасидан келиб чиққан Риёзнинг минтақада юзмаюз бўлган мағлубиятининг фақат бир қисмидир халос. 

Ёрлиқ