Мисрда 40 нафар террорчи ҳалок бўлди
(last modified Sat, 29 Dec 2018 09:22:17 GMT )
декабр 29, 2018 14:22 Asia/Tashkent
  • Мисрда 40 нафар террорчи ҳалок бўлди
    Мисрда 40 нафар террорчи ҳалок бўлди

Миср ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг иккита вилоятида террорчи гуруҳлар ва хавфсизлик кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда қирқ нафар террорчи ҳалок бўлганлигини маълум қилди

Миср ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг иккита вилоятида Жийза ва Шимолий Синай вилоятларида террорчи гуруҳлар ва хавфсизлик кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда 40 нафар террорчи ҳалок бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ройтерз ахборот агентлиги хабар берди. 

Қоҳиранинг Ал-Ҳарам тумани ҳудудида салонида вьетнамлик сайёҳлар бўлган автобус портлатилди. Бунинг оқибатида 4 киши, жумладан, уч нафар хорижлик ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди

Маълум қилинишича, воқеа Гизадаги эҳромлар яқинида юз берган. Автобусда  вьетнамликлар бўлган. Шунингдек, экскурсовод ва мисрлик ҳайдовчи ҳам яраланган. 

Автобус ўтган кўчадаги деворга ўрнатилган портловчи қурилма масофадан ҳаракатга келтирилгани тахмин қилинмоқда. Сайёҳлар тушган автобус номаълум сабабларга кўра хавфсиз йўналишдан юрмай, полиция томонидан қўриқланмайдиган иккинчи йўлни танлаган.

Ёрлиқ