2018 йил фаластинлик учун қонли йил эди
(last modified Mon, 31 Dec 2018 08:38:07 GMT )
декабр 31, 2018 13:38 Asia/Tashkent
  • 2018 йил фаластинлик учун қонли йил эди

Бирлашган Митллатлар Ташкилотининг гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи идораси Қудс ишғолгар режимининг армияси жорий 2018 йилда 295 нафар фаластинликларни шаҳодатга етказди,-деб эълон қилди.

Халқаро бу ташкилот шанба куни берган ўз ҳисоботида, сионистик ишғолгарлар милодий 2018 йилда 26 минг нафардан ортиқ фаластинликларга тан жароҳатлари етказишди, -деб таъкидлади. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи идораси Фаластин ишғолий сарзаминларда Исроилнинг содир этган жиноятлари бўйича далил жамлаш заминида олиб борган фаолияти бошланишидан бўён бу мизонда ярадор бўлишнинг собиқаси йўқ эди,-деб қўшимча қилади.

Халқаро бу ташкилотнинг пассивлиги, шу жумладан БМТ ташкилоти ҳамда Исроилнинг содир этган жиноятлари билан шуғулланувчи турли агентликларнинг бу режимнинг жиноятларига нисбатан заиф фаолият олиб бориши натижасида бу режим ўз жиноятларини давом эттиришига сабаб бўлди.

Бу режим Ғарб мамлакатларининг қўллаб-қувватлаши сояси остида фаластинликларга қарши экспансионистик сиёсат ва душманликни ўз ишчи дастурига киритган.  Бу ўртада Дональд Трамп томонидан таклиф этилган  "аср муомаласи" лойиҳаси фаластинликларга қарши Исроил режимининг зўравонликлари ва душманликларига кўмак бериш ҳисобланади.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича машҳур таҳлилчилардан бири Абдулборий Утвон бу ҳақда Америкада Дональд Трампнинг раҳбарлиги ҳамда Жон Больтон ва Майк Пампео каби Исроилнинг радикал ҳомийлари сояси остида қатл этиш ва уруш олиб бориш учун Исроилнинг фаолияти янада кучаймоқда,-деб айтди.  

Бу қўллаб-қувватлашлар Исроил режими расмийларига инсониятга зид бўлган ўз сайъ-ҳаракатларини давом эттиришларига имконият бермоқда. бу ҳақда сионистик режимнинг собиқ бош вазири Иҳуд Барак 3 дақиқада 300 нафар фаластинликларни ўлдирганини тан олади.

Жанубий Африкадан апартоидга қарши бўлган машҳур фаол ва университет ўқитувчиси профессор Фарид Исҳоқ Исроил режимининг ушбу золимлик, зулм ва жиноятлардан мақсади Фаластинни бутунлайин нобуд қилишдан иборат. Ғаза секторини қуршовга олиш аста-секинлик билан уларни нобуд қилиш учун амалга оширилган. Бинобарин Фаластин халқини секинлик билан оммавий қирғин қилиш ижро этилмоқда,-деб айтди.  

БМТ ташкилотининг махсус мухбирларига кўра, Женеванинг тўртинчи резолюциясини ошкора поймол қилиш ҳисобланмиш фаластинликларни  қасддан қатл этиш уруш жинояти ҳисобланади.

Ҳар қандай шароитда Дональд Трамп бу режимни қўллаб-қуватлашини Исроил билади ва фаластинликларнинг қайтиш эътирозларига якун бериш учун зўравонлик ва қурқитиш билан фаластинликларга қарши урушнинг янги тўлқинини бошлаган ҳамда фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бутунлай поймол этиш учун уларни Американинг "тинчлик режасини" қабул қилиш учун ундашга ҳаракат қилмоқда.  

Фаластин бўҳрони масаласида бу режимнинг содир этган жиноятлари баробарида айрим араб мамлакатларнинг ўз сиёсатларини ўзгартириши ва ушбу режим жиноятларига нисбатан пассив муносибат билдиришлари  Исроилнинг бу бундай ўзгарувчан сиёсатдан фаластинликлар, айниқса Ғазза сектори халқига қарши янада зўравонлик ва душманлик қилиши учун бир имконият унвонида баҳраманд бўлиши сабабига айланди.

"Аср муомаласи" Дональд Трамп томонидан тақдим этган лойиҳадирким, Фаластин халқининг ҳуқуқларини йўқ қилишдан иборат. Бу лойиҳа эса айрим араб мамлакатлари, айниқса Арабистоннинг ҳамкорлигида тайёрланган. Бу лойиҳага асосан Қудс сионистик режимига қолдирилади; бошқа мамлакатлардаги фаластинлик оворалар эса ўз ватанларига қайтиш ҳаққига эга эмаслар ҳамда фаластикликлар Ғаза сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида қолган ерларнинг моликиятига эга бўлишади халос.

Фаластиндаги ўзгаришлар шуни кўрсатадики, "аср муомаласи"  фаластинликларнинг мавжудияти учун бирон бир ҳақ-ҳуқуқ қолдирмайди ва фаластинликларни оммавий қирғин қилишни кучайтириш билан амалда улар учун яшашга ҳам имконият қолдирмайди.