Сионистик режимнинг Фаластинга қарши ҳужумлари 30 фоизга ошган
Сионистик режим жосуслик идораси томонидан тарқатилган маълумотлар асосида, ўтган йил давомида фанат сионистларнинг Иордания дарёсининг ғарбий қирғоғи ва Қуддуси шарифга уюштирган ҳужумлари олдинги йили яъни 2017 йилга қараганда 30 фоизга ошган.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун сионистик режимининг 10-канали тарқатган хабарида ўтган бир йил ичида фанат ва экстремист сионистлар 300 марта фаластинликларга қарши ҳужум қилишган. Сионистлар 2017 йил давомида 200 марта Фаластинга ҳужум қилишганди.
Фаластинни озод қилиш ташкилотига тегишли "Абдуллоҳ Алҳуроний" ўрганишлар маркази ҳам кечаги маълумотида сионистик режимнинг ўтган йилдаги ҳужумларида 312 фаластинлик шаҳид бўлгани ва 31 минг 500 фаластинлик жароҳат олганини эълон қилган.