Риёзда Қошиқчини қатл этган гуруҳнинг сохталаштирилган илк муҳокамаси бўлиб ўтди
Арабистон режими прокуратураси танқидчи журналист Жамол Қошиқчини қатл этишда айбланаётган 11 нафар қотилнинг суд муҳокамаси ўтказилганлиги ҳақида хабар қилди.
Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Ол Сауд режими прокуратураси чиқарган баёниясида, Жамол Қошиқчини қатл этишда айбланган Ол Сауд режимининг " қотиллар гуруҳи" ўз адвокатлари билан биргаликда суд муҳокамасида қатнашдилар деб эълон этди.
Арабистон режими прокуратураси танқидчи журналист Жамол Қошиқчини қатл этишда айбланаётган 5 нафарни ўлим жазосига ҳукм қилишни сўраган.
Арабистон режимининг барча иддаолари ҳамда Қошиқчини қатл этган гуруҳни муҳокама қилганини эълон этиши билан бир пайтда, аниқ фактлар бу жиноятнинг асли сабабчиси Ол Сауд режимининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон эканлигидан далолат беради.
Арабистон режими театрлаштирилган суд муҳокамаси билан бу можаронинг асосий жиноятчиси номи ва жиноятларини хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда.
-
АҚШ сенати: Муҳаммад Бин Салмон журналист Қошиқчини ўлдиришга буйруқ берган
-
Қошиқчини қийноққа солиш жараёни акс этган аудиофайл тарқатилди