Сионистик режим бош прокурори Нетаняҳуни коррупцияда айблаб тергов қилинишини таъкидлади
Сионистик режим бош прокурори ушбу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қарши жиноят ишини қўзғатишни таъкидлади
Сионистик режим бош прокурори Шай Нисан Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қарши жиноят ишини қўзғатишни таъкидлади. Бинямин Нетаняҳу Безеқ ширкатидан катта миқдорда пора олганлиги ва 1000 делосидаги ишончсизликда айбланмоқда.
Фаластин аммавий ахборот воситалари марказининг хабарида қайт этилишича, бугун Сионистик режим каналлари ва тармоқлари ушбу хабарга қўшимча равишда шундай маълум қилишдики,
Сионистик режим бош прокурори уларнинг айрим ҳамкорлари Бинямин Нетаняҳуга қарашли бўлган коррупцияга тегишли делосини ёпишга ҳаракат қилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Бундан кўзланган мақсад эса Бинямин Нетаняҳуга қарши ҳеч қандай жиноят ишини қўзғатмасликдир.