Январ 12, 2019 13:31 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қирувчи самолётлари Дамашқ аэропортига ҳужум қилди
    Сионистик режим қирувчи самолётлари Дамашқ аэропортига ҳужум қилди

Сионистик режим қирувчи самолётларининг Дамашқ халқаро аэропортига қарши олиб борган ҳужумида фақат битта терминалга зиён етган холос

Суриянинг Сана ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия армиясининг ҳаво мудофааси Сионистик режим қирувчи самолётларининг ракета ҳужумларига қарши курашди. 

Сурия армияси ҳаво мудофааси Сионистик режим қирувчи самолётлари томонидан отилган ракеталарнинг аксариятини йўқ қилди. 

Сана ахборот агентлигининг маълум қилишича, Сионистик режим қирувчи самолётларининг Дамашқ халқаро аэропортига қарши олиб борган ҳужумида фақат битта терминалга зиён етган холос. 

Исроил ҳар доим террорчиларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун Сурия армиясини ва инфратузилмасини нишонга олади.    

Ёрлиқ