Сурия давлати: Исроил тажовузларининг олдини олиш учун лозим чоралар кўриш лозим
Бугун Сурия давлати БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроил армияси томонидан Сурияга қарши уюштирилаётган ҳужумларнинг олдини олиши учун лозим чоралар кўришга чақирди.
Сурия ахборот агентлигига таяниб, ИРНА тарқатган хабарга кўра, Суриянинг Ташқи ишлар ва муҳожирлар вазирлиги БМТ Хавфизлик кенгаши ва Бош котибига йўллаган иккита мактубида сионистик режими армияси томонидан Сурияга қарши уюштирилган ракета ҳужумлари ва тажовузларини қаттиқ танқид қилиб, ушбу тажвозузларнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўриш лозимлигини таъкидлади.
Суриядаги ахборот манбаларига кўра кеча сиоинстик режим ҳарбий кучлари томонидан Дамашқ халқаро аэропортига авиазарбалар берилган.
Хабарда айтилишича, сиоинстик режим ракеталарининг аксарияти Суриянинг ҳаво ҳужумларига қарши ситемаси томонидан уриб туширилган.