Сионистик режим Сурияга ҳужум қилганини тан олди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i42243-Сионистик_режим_Сурияга_ҳужум_қилганини_тан_олди
Сионистик режим бош вазири Исроил Дамашқ халқаро аэропортига берилган авиазарбалар учун масъулиятни ўз зиммасига олади деб эълон қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 13, 2019 20:53 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Сурияга ҳужум қилганини тан олди

Сионистик режим бош вазири Исроил Дамашқ халқаро аэропортига берилган авиазарбалар учун масъулиятни ўз зиммасига олади деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу  жума кечаси Исроил ҳаво кучлари Дамашқ халқаро аэропортини бир неча марта нишонга олди деб маълум этди.

Нетаняҳу шунингдек Исроил ҳозиргача юзлаб маротаба Суриядаги Ҳизбуллоҳ позициялари ва бошқа ҳарбий марказларга ҳужум уюштирган деб иддао қилди.

Бундан олдин сионистик режим армияси муштарак штаби раиси Гади Эйзенкот ҳам Нью-йорк таймс газетаси билан суҳбатда  бу режимнинг Сурияга қарши ҳужумларини тан олганди.

Исроил режими бундан олдин Суриядаги террорчиларни ҳимоя қилиш учун мамлакат армияси позициялари ва инфратузилмаларини нишонга олганди.