сентябр 08, 2016 18:27 Asia/Tashkent
  • сионистик режим ҳарбийлари  Алхалил
    сионистик режим ҳарбийлари Алхалил

Бугун эрта тонгда сионистик режим ҳарбийлари Алхалил жанубида жойлашган фаластинликлар мактабларидан бирига ҳужум қилиб, бу ўрта мактаб томон ёш оқизувчи газлар ташлашди.

Қуддус ахборот агентлиги хабарига кўра, бир гуруҳ сионистик режим ҳарбийлари  Алхалил жанубидаги ўрта мактабларга ҳужум қилиб бу мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини ёш оқизувчи газ билан нишонга олишганида улардан бир нечтаси жароҳат  олишган.

Сионистик режим ишғолгар ҳарбийлари шунингдек, бугун эрта тонгда, Иордания дарёси ғарбий қирғоқидаги Ажжалзун лагерида Ҳамас фаолларидан бири Аҳмад Зайн манзилига ҳужум қилиб уни асирга олишди.

Бошқа томондан бугун сионистик режим ҳарбийлари  Иордания дарёсининг турли минтақаларига бостириб киришганида 9 нафар фаластинлик ёшларни қўлга олдилар.