Сионистик режим қирувчи самоёлтлари Сурия пойтахтига ҳужум қилди
Сурия оммавий ахборот воситалари душанба куни бомдод вақтида сионистик режимнинг қирувчи самолётлари Сурия пойтахти Димишқ шаҳрига ҳужум қилганидан хабар берди.
Суриянинг "Соно" расмий ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, бу ҳужум натижасида Димишқ шаҳрида портлашлар товуши эшитилган.
"Соно" ахборот агентлигига кўра, Сурия армияси сионистик режим қирувчи самолётларининг ҳужумларига қарши жавоб беришган.
"Соно" ахборот агентлигига кўра, Суриянинг ҳаво ҳужумларига қарши кучлари сионистик режимнинг бир нечита ракеталарини ўриб туширишган.
Сионистик режим армияси нашр этган ўз баёниясида, бу ҳужумни амалга оширганини тан олиб, ушбу режимнинг қирувчи самолётлари Сурия ер-ҳудудидаги минтақаларни бомбардимон қилмоқда,-деб эълон қилди.
Сурия оммавий ахборот воситалари ишғолий Жавлон теппаликларида жойлашган "Жабалуш-Шайх" минтақасига кетмакет 6-та портлаш юзага келганидан хабар берди.
Исроил террористларни қўллаб-қувватлаш учун доим Суриянинг инфратизилмалари ва армия позицияларига қарши ҳужум уюштирмоқда.