Япония Саудия Арабистони тўсиғидан ўтиб, чоракфиналга чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i42541
Осиё Кубогида 1/8 финал ўйинлари давом этмоқда.
(last modified 2019-01-21T15:47:37+00:00 )
Январ 21, 2019 20:47 Asia/Tashkent
  • Япония Саудия Арабистони тўсиғидан ўтиб, чоракфиналга чиқди

Осиё Кубогида 1/8 финал ўйинлари давом этмоқда.

Япония терма жамоаси Саудия Арабистони билан беллашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 20-дақиқада Томиясу бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади. Бу гол «кўк самурайлар»га ғалаба учун етарли бўлди. Қолган дақиқаларда саудияликлар қанчалик ҳаракат қилишмасин, рақиб дарвозасини ишғол этолмадилар.

Япония терма жамоаси 24 январь куни чоракфиналда Вьетнам билан беллашади.

Осиё Кубоги, 1/8 финал21 январьЯпония – Саудия Арабистони 1:0Гол: Томиясу (20)