Исроил режимининг янги жиноятлари. Фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди
Сионистик режим ҳарбийлари автомобилни бир неча дақиқага тўхтатиш баҳонасида бир фаластинлик ёш ўсмирни отиб шаҳид қилди
Фаластин ахборот марказининг бугун шанба куни тарқатган хабарига кўра, Сионистик режим ҳарбийлари автомобилни бир неча дақиқага тўхтатиш баҳонасида бир фаластинлик ёш ўсмирни отиб шаҳид қилди.
Сионистик режим ҳарбийлари жума кунида ҳам Ғазо секторида ва Иордан дарсининг ғарбий соҳилларида норозилик намойишлари ўтказаётган Фаластин аҳолисини нишонга олган. Ҳозиргача икки фаластинлик шаҳид бўлган ва яна ўнлаб фаластинликлар оғир тан жароҳати олишган.
Фаластин халқи ўтган куни Қайтиш ҳаққи деб аталадиган кўча намойишларининг қирқинчи жумасида Ғазо сектори қамалига барҳам бериш ва қочқинларнинг қайтишини талаб қилиб, "Қамал жинояти, амалга ошмайдиган фитна" шиорлари билан намойишлар ўтказишди.