Сионистларнинг Ромуллоҳдаги ҳужумида бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sun, 27 Jan 2019 06:28:08 GMT )
Январ 27, 2019 11:28 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг Ромуллоҳдаги ҳужумида бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистларнинг Ромуллоҳдаги ҳужумида бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шаҳарлик сионистлар ва ҳарбийларнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Ромуллоҳда жойлашган қишлоқларга қарши олиб борган ҳужумида бир нафар фаластинлик ўсмир ишғолгарлар томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди ва яна ўнлаб фаластинликлар ярадор бўлишди

Ал-Минор телеканали тарқатган хабарга кўра, шанба куни шаҳарлик сионистларнинг бир гуруҳи Ромуллоҳда ал-Муғайр қишлоқларига ҳужум қилишлари оқибатида, ушбу қишлоқлар аҳолиси Сионистлар билан тўқнашди. 

Шу билан бирга, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шаҳарлик сионистлар ва ҳарбийларнинг ал-Муғайр қишлоқларига қарши олиб борган ҳужумида бир нафар фаластинлик ўсмир ишғолгарлар томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди ва яна камида 30 нафар фаластинлик оғир тан жароҳати олишди. 

Бундан олдин ҳам Сионистлар томнидан Фаластин аҳолисига қарата олиб борилган ҳужумларда уч нафар фаластинлик шаҳид бўлган эди.  

Ёрлиқ