Ироқ бош вазири: Ироқ хорижликларнинг базасини ва диктовкасини қабул қилмайди.
Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий АҚШ мудофаа вазири Патрик Шанахан билан Бағдодда учрашганида, Ироқ хорижлик ҳарбий кучларга мамлакатда ҳарбий база барпо этишларига қаршилик қилади деб таъкидлади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий АҚШ мудофаа вазири билан Бағдодда учрашганида, Ироқ хорижлик ҳарбий кучларга мамлакатда ҳарбий база барпо этишларига қаршилик қилади деб таъкидлади.
Ироқ ўз қарорларини мустақил қабул қилади ва мустақил юритади ҳамда ҳеч қайси томонларни таъсирига тушиб қолмайди.
Ироқ бош вазирига кўра, АҚШ ва Ироқ ўртасидаги хавфсизлик келишувига биноан, америкалик ҳарбийларнинг Ироқда бўлишлари терроризмга қарши кураш ва Ироқ ҳарбий кучларига ҳарбий таълим ўргатиш бўлиб, мазкур келишувда бундан бошқа ҳеч қандай чоралар кўзланмаган.
АҚШ мудофаа вазири ҳам ушбу учрашувда Трампнинг сўнги баёнотидан фарқли равишда шундай айтдики, АҚШ кучларининг Ироқдаги миссияси фақат ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш ва Ироқ кучларини такомиллаштиришдир.