Фаластинлик гуруҳлар Сионистик режим жиноятларини кескин қоралашди
(last modified Thu, 14 Feb 2019 08:02:49 GMT )
феврал 14, 2019 13:02 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гуруҳлар Сионистик режим жиноятларини кескин қоралашди
    Фаластинлик гуруҳлар Сионистик режим жиноятларини кескин қоралашди

Фаластин муқовамат гуруҳлари Сионистик режимнинг Фаластин асирларига қарши олиб бораётган жиноятларига нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг ўзларининг масъулиятларига амал қилишларини сўрашди

Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, Фаластинлик гуруҳлар ўз баёнотларида маълум қилишларича, вазиятнинг янада кескин тус олиши учун қизил чироқ ёқилишидан келиб чиққан мавжуд аломатлар Ғазо сектори қамалининг янада кучайиши туфайли юз бермоқда. 

Фаластин муқовамат гуруҳи ўз баёнотининг давомида араб мамлакатларининг ва халқаро ҳамжамиятнинг Сионистик режим томонидан Фаластин халқига қарши олиб бораётган ноинсоний жиноятлари ва ушбу халқнинг муқаддас жойларини таҳқирлашига нисбатан жимгини сукут сақлаб туришларини танқид қилишди. 

Шунингдек, ушбу гуруҳлар Халқаро муассасалардан ва араб ташкилотларидан Сионистик режимнинг Фаластин асирларига қарши олиб бораётган жиноятларига нисбатан ўзларининг масъулиятларига амал қилишларини сўрашди.  

Ёрлиқ