Ҳиндистон халқи Арабистон валиаҳд шаҳзодасининг сафарига эътироз билдиришди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i43556
Кеча Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Саудия Арабистон режими валиаҳд шаҳзодасини сафарига эътироз билдирган халқ иштирокида кенг -қамровли кўча намойишлар ўтказилди.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
феврал 19, 2019 12:37 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон халқи Арабистон валиаҳд шаҳзодасининг сафарига эътироз билдиришди

Кеча Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Саудия Арабистон режими валиаҳд шаҳзодасини сафарига эътироз билдирган халқ иштирокида кенг -қамровли кўча намойишлар ўтказилди.

Эроннинг " Жавон" ахборот агентлигининг хабар қилишича,  ғазабга келган ҳиндистонликлар Деҳли шаҳрида  Арабистоннинг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчи расмларини қўлга олиб, Саудия Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга қарши шиорини эълон этдилар.

Кенг- қамровли кўча -намойишларда қатнашган халқ  шунингдек,  Яманга қарши урушда бин Салмоннинг роли ҳамда Риёз режимини террорчи гуруҳларни қўллаб-  қувватлашини кескин қораладилар.

Бугун Арабистон режими валиаҳд шаҳзодасини Покистонга қилган икки кунлик сафаридан кейин Ҳиндустон пойтахтига бориши кутилмоқда. Покистонда ҳам Муҳаммад бин Салмоннинг Покистонга қилган сафарига қарши  кенг- қамровли митинглар ўтказилди.