феврал 22, 2019 18:09 Asia/Tashkent
  • Ромуллоҳда фаластинлик бир шахс шаҳид бўлди

Ишғолий шаҳарчаларда яшовчи сионистлар "Ромуллоҳ"-да жойлашган "Ал-Муғайир" қишлоғига ҳужум қилиб, фаластинлик бир кишини шаҳодатга етказишди.

"Ал-Маёдин" телеканали бу хабарни тарқатиш билан бирга Ромуллоҳдаги фаластинлик ёшлар ва сионистик режим ҳарбийлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтгани ҳақида ҳам хабар бериб, Ромуллоҳда фаластинлик ёшлар сионистик режим тажовузлари баробарида ўз сарзаминларини муҳофазат этиш учун бир гуруҳ ташкил этишди,-деб қўшимча қилди. 

Ишғолий шаҳарчаларда яшовчи сионистлар бугун "Наблус" шимол-шарқида жойлашган "Тамун"-да фаластинликларнинг ерларига ҳам ҳужум қилишди. 

Сионистларнинг бу жиноятлари жорий ҳафтада Масжидул-Ақсода юзага келган кескинликларнинг кучайиши ва фаластинлик намозчилар учун ушбу муборак масжиднинг дарвозаларидан бири Бобул-Раҳма дарвозасини ёпишлари билан ҳамзамон содир этилди.

Сионистик режимнинг ҳарбийлари ўтган 24 соат ичида ишғолий Қудсда 60 нафар фаластинликларни қўлга олишди.  

 

 

Ёрлиқ