Миср йиғилишида Арабистон подшосининг Эронга қарши янги иддаолари
(last modified Mon, 25 Feb 2019 06:30:49 GMT )
феврал 25, 2019 11:30 Asia/Tashkent
  • Миср йиғилишида Арабистон подшосининг Эронга қарши янги иддаолари

Арабистон режими подшоси Мисрнинг Шармушшайх шаҳрида ўтказилган араб -Европа мамлакатлари йиғилишида яна бир маротаба Эронга қарши асоссиз иддаоларини такрорлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Арабистон подшоси Салмон бин Абдулазиз мазкур йиғилишда  Яман ҳарбий кучлари Эронда ишлаб чиқарилган  200 баллистик ракета билан Арабистон ҳудудларини нишонга олган деб иддао қилди.

Арабистон подшоси шунингдек, Эрон давлатини минтақа мамлакатлари ички ишларида аралашишда айблаб, ўз таъбири билан минтақадаги Эрон аралашуви ва ҳатти- ҳаракатларига қарши кураш олиб бориш зарурлигини такрорлади.

Саудия Арабистони муддатлардан бери АҚШ ва сиоинстик режим билан биргаликда Эронга қарши асоссиз ва ёлғон иддаоларини такрорлаб келмоқда.

Айтиш жоиздирки Эрон ислом жумҳурияти  минтақадаги АҚШ, сиоинстик режим ва Саудия Арабистони режимининг фитналарига қарши курашда асосий рол ўйнамоқда.

Эрон давлати шунингдек Бағдод ва Дамашқ давлатларининг даъватига биноан АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ҳимоя этилаётган  Ироқ ва Суриядаги террорчилик гуруҳларга қарши курашда  фаол қатнашиб бу мамлакатларга ўз ҳарбий маслаҳатчиларини  сафарбар этган.