Ҳизбуллоҳнинг бош котиби Сурия президентининг Эронга сафарини олқишлади
Ливан Ҳизбуллоҳининг бош котиби Сурия президентининг Эронга сафари ва инқилобнинг муаззам раҳбари билан мулоқотини олқишлади
Эрон Телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кӯра Ливандаги "Ал явм" газетасининг ёзишича Саййид Ҳасан Насруллоҳ сешанба куни Ҳизбуллоҳнинг фаол аёллари билан учрашув чоғи Башор Асаднинг Инқилобнинг муаззам раҳбари оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари билан мулоқотига тӯхталиб, деди: Инқилобнинг муаззам раҳбари ва Башор Асаднинг мулоқоти тасвирларини кӯрганда кӯзларим ёшланди.
Саййид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек Ҳизбуллоҳга нисбатан қӯлланилаётган ноҳақ санксияларга ишора қилиб, деди: бу муқовиматни молиявий жиҳатдан қамал қилиш, оч қолдириш, камбағаллаштириш учун қилинаётган ҳийла-найранг ҳисобланади.
Ливан Ҳизбуллоҳининг бош котиби душманнинг бу найрангларини енгиб ӯтиш учун мустаҳкам ирода зарурлигини таъкидлади.