феврал 28, 2019 17:59 Asia/Tashkent
  • БМТ: Исроил инсониятга қарши жиноятлар содир этган

БМТ экспертлари Исроил Ғазо секторида фаластинликларнинг эътирозли кўча намойишларига қарши инсониятга зид бўлган жиноятлар содир этган,-деб ҳисобот беришди.

Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, БМТ экспертлари бугун тақдим этган ўз ҳисоботларида шундай далиллар борки, Исроил режими Ғазо секторида фаластинликларнинг 2018 йилги тинч йўлидаги эътирозли кўча намойишларига қарши кўраш олиб боришда инсониятга қарши бўлган жиноятларни содир этганини исботлайди,-деб эълон қилишди. 

Исроиллик снайперчилар(мерганлар) атайлаб болалар, ёрдам берувчилар ва журналистларни нишонга олишган,- деб келтирилади ушбу ҳисоботда. 

БМТ қошидаги Ғазо сектори ҳодисалари ҳақиқатини аниқловчи комитетнинг раиси Сантяго Кантон ҳам нашр этган бир баённомада, исроиллик ҳарбийлар инсоний ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқларининг халқаро қонун-қоидаларини поймол этишган,-деб эълон қилди. 

Кантоннинг айтишича, бу қонунбузарлик инсониятга қарши жиноят ёхуд уруш жиноятлари ҳисобланади. 

БМТ экспертлари сионистик ҳарбийларнинг жиноятлари, жумладан қомондонлар ва снайперчиларнинг содир этган жиноятлари ҳақида махфий маълумотларга эгалар ва улар бу маълумотларни инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг олий комиссари Мишель Бачелет ихтиёрига топширишган.    

Ёрлиқ