Ол Сауд қамоқхонасида яна бир аёл қийноққа солинди
" Арабистонлик қамалган аёллар" интернет сайти Ол Сауд режими ҳибсхоналарида яна бир аёлни қийноққа солингани ҳақида хабар тарқатди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, " Арабистонлик қамалган аёллар" гуруҳи Твитер саҳифасида Ол Сауд режимининг Зеҳбон қамоқхонасида сақланаётган инсон ҳуқуқи фаоли Имон Аннафжон қамоқхона ишчилари ва қуриқчилари томонидан калтакланганини эълон қилишди.
Мазкур гуруҳ Твиттер саҳифасида Саудия дарборидаги собиқ маслаҳатчи ва танқидчи журналист Қошиқчи қатлининг омилларидан бири бўлган Сууд Алфаҳтоний ҳам Аннафжонни қийноққа солиш жараёнида бўлганини маълум қилишди.
Арабистонлик интернет фйдаланувчиларидан аксарияти ҳам ушбу ҳодисадан ғазабда бўлганини эълон қилдилар.