Ливандаги Сурия элчиси: Сурия келажагида Эрон таъсирчанроқ ролга эгадир
Ливандаги Сурия элчиси ўз сўзларида Сурия президенти Башор Асаднинг Теҳронга уюштирган сафарининг энг муҳим мурожаати,Сурия келажагида Эроннинг таъсири бошқа мамлакатларга кўра устунроқ эканлигидир, деб изоҳлади.
Бугун Ливандаги Сурия элчиси Али Абдулкарим Али ИРНА билан суҳбатда Теҳронда Сурия президени Башор Асадни Эрон Исломий Инқилоб муззам раҳбари билан учрашганига ишора қилиб, ушбу муҳим сафарнинг энг муҳим мурожаати икки мамлакат ўртасида дўстлик ва биродарликнинг мустаҳкамлаш шунингдек терроризмга қарши курашда катта мувафаққиятларга эришишда Сурия давлатини қўллаб- қувватлагани учун Эронга миннатдорчилик билдириш эди деб қўшимча қилди.
Ливандаги Сурия элчиси ўз сўзларида Дамашқ ва Теҳрон ўртасидаги дўстона муносабатларга тўхталиб, ҳар икки мамлакатни ўта оғир иқтисодий санкцияларга юзмаюз бўлган шароитида, бундай муносабатлар Эрон ва Сурия давлатларини чуқур алоқаларга эга бўлганини исботлаб бермоқда деб аниқлик киритди.