Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторини бомбардимон қилди
Фаластин манбаларининг маълум қилишича, Сионистик режим қирувчи самолётлари якшанба куни эрталаб Ғазо секторига қарата ҳаво ҳужуми уюштириб, ушбу минтақадаги Байт Лоҳия ва Дайр ал-Балҳдаги муқовамат кучларининг позициясини бомбардимон қилди
Ал-Олам агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин манбаларининг маълум қилишича, Сионистик режим қирувчи самолётлари якшанба куни эрталаб Ғазо секторига қарата ҳаво ҳужуми уюштириб, ушбу минтақадаги Байт Лоҳия ва Дайр ал-Балҳдаги муқовамат кучларининг позициясини бомбардимон қилди.
Ушбу ҳужум оқибатида Ғазо секторида урушнинг янгидан бошланишидаги портлаш овозлари ва шовқинлари эшитилган. Ҳануз ушбу ҳужум ортидан келиб чиққан талафотлар ва зиёнлар ҳақида маълумот тарқатилмаган.
Сионистик режим 2017 йил декабр ойидан Ғазо секторига қарши ҳаво ҳужумларини бошлаган эди. Сионистик режим қирувчи самолётларининг ҳужумлари натижасида минглаб фаластинликлар шаҳид бўлди ва оғир тан жароҳатлари олишди. Ғазо сектори 2006 йилдан бошлаб ҳаводан, сувдан ва қуруқликдан туриб қамалга олинган.