Наврўз муносабати билан ироқликлар ҳам дам олишади
(last modified Wed, 20 Mar 2019 08:55:20 GMT )
март 20, 2019 13:55 Asia/Tashkent
  • Наврўз муносабати билан  ироқликлар ҳам дам олишади

Ироқ бош вазири Наврўз байрами муносабати билан эртанги санани мамлакатда расман дам олиш куни деб эълон қилди.

Кеча Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий идораси чиқарган баёнясида,  пайшанба куни Наврўз байрами муносабати билан мамлакатда расман дам олиш куни деб эълон этилгани ҳақида хабар қилди.

Наврўз байрами ҳар йили Ироқнинг аксарият минтақаларида нишонланади.

 Ироқликлар Наврўз айёмида табиат бағрига боришади. Бағдоддаги " Аззувро" буюк комплексида Наврўз байрами муносабатида турли маросимлар ўтказилади.

Аммо Ироқнинг Курдистон минтақасида Наврўз байрами янада кенг -қамровли ва ажойиб тарзда нишонланади.

Асли эронлик халқларнинг байрами бўлган Наврўз байрами дунёнинг 12 мамлакатида расман тан олинган, аммо  Эрон, Афғонистон, Тожикистон, Озарбойжон республикаси, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Албанияда шу муносабат билан расман дам олиш куни эълон қилинган.