Сионистик режим қирувчи самолётлари Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳужум қилишди
Сурия оммавий ахборот воситалари сионистик режимнинг қирувчи самолётлари бугун бомдод вақтида ушбу мамлакатнинг шимолида жойлашган Ҳалаб шаҳрига ҳужум қилишди,-деб хабар беришди.
Суриянинг Соно расмий ахборот агентлиги Сурия армиясининг ҳаво ҳужумларига қарши мудофаа кучлари сионистик режим қирувчи самолётларининг ракеталар билан ҳужумига қарши амалиёт ўтказишди,-деб эълон қилди.
Соно ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Сурия армияси ҳаво ҳужумларига қарши мудофаа кучлари сионистик режимнинг қирувчи самолётлари томонидан отилган ракеталарнинг аксариятини аниқлаб, уларни уриб туширишган.
Маҳаллий манбалар ҳам бу ҳужум мувафаққиятсизликка учради,-деб эълон қилди.
Сурия манбаларига кўра, Ҳалаб шаҳрининг шимол-шарқида жойлашган "Аш-Шайх Нажжор" саноат минтақасидаги айрим марказлар ракета ҳужумларнинг асосий мақсади бўлган.