Халифа Ҳафтар қӯшинлари Ливия пойтахтига ҳужум қилди
(last modified Fri, 05 Apr 2019 11:38:54 GMT )
апрел 05, 2019 16:38 Asia/Tashkent
  • Халифа Ҳафтар қӯшинлари Ливия пойтахтига ҳужум қилди

Халифа Ҳафтар бошлиқ кучлар Троблус шаҳрига яқинлашиши билан Миллий келишув давлати халқни бу кучларга қарши курашиш учун ойққа қалқишга даъват қилди.

Ливия ҳарбий кучлари бугун Халифа Ҳафтар бошчилигидаги кучлар мамлакат пойтахти Троблус шаҳрининг жанубий ғарб томонидаги ҳудудни эгаллаб, энди Троблусни босиб олиш учун ҳаракат қилаётганини эълон қилди.

Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан дастакланаётган Халифа Ҳафтар бошчилигидаги кучлар бир неча томонда Троблусга ҳамла қилишган. Ҳафтар радио орқали эълон қилди: қуролини ерга қӯйиб, оқ байроқ кӯтарганча уйида ӯтирган кишилар омонликдадир.

Халқаро ҳамжамият томонидан дастакланаётган Миллий келишув давлатининг бошлиғи Фоиз ал Сирож ихтиёридаги Троблусни мудофаа қилишга масъул кучлар эса Ҳафтар кучларига қарши курашиш учун умумий сафарбарлик эълон қилди.