АҚШ давлати " Аср муомаласи" ноқонуний режасини эълон қилмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i44741-АҚШ_давлати_Аср_муомаласи_ноқонуний_режасини_эълон_қилмоқчи
АҚШ миллий хавфсизлиги бўйича малаҳатчиси " Аср муомаласи" номли АҚШ-сионистик режимнинг ноинсоний ва ноқонуний лойиҳасини эълон этилиши ҳақида хабар қилди.
(last modified 2019-04-11T09:00:10+00:00 )
апрел 11, 2019 13:15 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати

АҚШ миллий хавфсизлиги бўйича малаҳатчиси " Аср муомаласи" номли АҚШ-сионистик режимнинг ноинсоний ва ноқонуний лойиҳасини эълон этилиши ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Жон Болтон ўз сўзларида  " Аср муомаласи" номли Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги сулҳ ва тинчликни ўрнатиш учун АҚШ таклиф қилган лойиҳасини яқин келажакда эълон этилишини маълум этди.

Вашингтон давлати бир неча маротаба  мазкур лойиҳани сионистик режим парламенти сайловларини ўтказилишидан кейин эълон этилиши ҳақида хабар берганди.

Сионистик режим памламенти сайловлари эса ўтган сешанба куни ўтказилди.

АҚШ давлаини фаластинликларга қарши сиёсатлари туфайли Фаластин халқи ушбу лойҳа ва АҚШ билан ҳар қандай муомалани рад этиб келишмоқда.

" Аср муомаласи"  Фаластин халқ ҳуқуқини оёқ ости этиш ва бутунлай нобуд қилиш мақсадида АҚШ давлати томонидан лойиҳалаштирилган янги режадир.

Бу лойҳа айрим араб мамлакатлари жумладан Саудия Арабистонининг ҳамкорлиги билан тайёрланган.

 " Аср муомаласи"  режаси асосида  Қуддуси шариф  сионистик режимга берилади,  бошқа мамлакатлардаги фалатинликлар ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум бўлишади ва Фаластин фақат Ғазо сектори ва Иордания дарёси ғарбининг қолган сарзаминига эга бўладию холос.