Кечанги " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларида 60 фаластинлик жароҳат олди
(last modified Sat, 27 Apr 2019 06:56:30 GMT )
апрел 27, 2019 11:56 Asia/Tashkent
  • Кечанги

Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасида ўтказилган " Қайтиш ҳаққи" кўча-намойишларининг 56-чи жума кунида 60 фаластинликни жароҳатлангани ҳақида хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Қайтиш ҳаққи " кўча намойишлари ўтган йилнинг 30 март куни Ғазо бўлгасида бошланди ва илгаригидек давом этмоқда.

2018 -чи йилнинг 30 март кунидан бери  "Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари жараёнида  сионистик режим ҳарбийлари ўқидан  270 фаластинлик шаҳид бўлиб, 27 минг нафари жароҳатланган.

 Сионистик режимнинг барча босимлари ва  фаластинилкларни Масжидулақсога боришлари йўлга қўйган тўсиқлари билан бир пайтда,  кечанги жума намозда 40 минг нафар фаластинликлар қатнашдилар.

Сўнгги кунларда шаҳарчаларда яшайдиган минглаб сионистлар Пасха байрамини баҳона қилиб Масжидулақсога бостириб киришмоқда.

Ёрлиқ