Туркия президенти НАТОга аъзо айрим давлатларнинг террорчиларни ҳимоя этишларини танқид қилди
(last modified Tue, 07 May 2019 08:39:52 GMT )
май 07, 2019 13:39 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти НАТОга аъзо айрим давлатларнинг террорчиларни ҳимоя этишларини танқид қилди

Туркия президенти НАТОга аъзо айрим давлатларни террорчи гуруҳларни қурол-яроқ билан таъмин этиши ва террорчилар етакчиларини мезбонлик қилишларини танқид қилди.

Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  Анқарада ўказилган  " Ўрта ер денгизи музокаралари" га аъзо давлатлар ва НАТО кенгаши йиғилишида  НАТОга аъзо айрим давлатларнинг олий мартабали масъуллари томонидан террорчи гуруҳларни қурол-яроқ таъмин этилиши ва уларни етакчиларига мезбонлик қилиниши  мантиқсиз ҳатти- ҳаракатдир дея айтди.

Туркия президенти афсус билан айтганда, НАТО ташкилотидаги Туркия иттифоқчилари  террорчи гуруҳлар етакчиларини қочиб кетишлари учун имконият яратиб беришмоқда деб изоҳлади.

Эрдуған шунингдек,  Россиядан Туркиянинг с-400  ҳаво ҳужумига зид қалқонни сотиб олиши мавзуларидан суистеъмол қилиб, НАТО аъзолари ўртасида ихтилофлар яратишни танқид қилар экан, Анқара ҳардоим мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида НАТО чорчубасида амал қилиб келмоқда дея қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ