Эрдуған Ол Саудга хитобан: адолатингиз қаерда?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i45369-Эрдуған_Ол_Саудга_хитобан_адолатингиз_қаерда
Кеча Туркия президенти Арриёд давлатини танқидчи журналист Жамол Қошиқчини террори борасида сукут сақлаётганини танқид қилиб, Арабистон масъулларига хитобан иддао қиладиган адолатингиз қаерда дея савол берди.
(last modified 2019-05-12T08:03:26+00:00 )
май 12, 2019 13:03 Asia/Tashkent
  • Эрдуған Ол Саудга хитобан: адолатингиз қаерда?

Кеча Туркия президенти Арриёд давлатини танқидчи журналист Жамол Қошиқчини террори борасида сукут сақлаётганини танқид қилиб, Арабистон масъулларига хитобан иддао қиладиган адолатингиз қаерда дея савол берди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Ражаб Тойиб Эрдуған Истанбулдаги ифтор зиёфатларидан бирида,  Арабистон  Истанбулга юборган Қошиқчини қатл этган шахслар  хусусида ўз позициясини маълум қилмаган деб таъкидади.

Эрдуған шунингдек, Ғарб давлатларини танқид қилар экан, Ғарб давлатлари ҳардоим  инсоний қадриятларга кўра ўз манфаатларини устун қўйишади ва нефт ва долларга мойиллик кўрстишади деб изоҳлади.

Британияда босиладиган Гардиан газетаси ҳам сўнгги мақоласида,  Арабистондаги ўзгаришлар жараёни сўнги йиллар ичида аниқ бир шахсга боғлиқ бўлган. Муҳаммад бин Салмон Арабистоннинг валиҳад шаҳзодаси бўлганидан бери, Арриёд режими  кимлар ва қайси гуруҳ томонидан бўлганидан қатъий назар ҳар қандай мухолифат ҳаракати ва  қарши чиқишларни ваҳшийларча бостириб келмоқда деб ёзди.